12 Март 2022 йил 519

Бошқарма бошлиғининг навбатдаги шахсий қабул ўтказилди

Ҳафтанинг ҳар шанба куни Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров ўз шахсий қабулини ўтказади. Навбатдаги қабулга 26 нафар фуқаро келди. Улар томонидан ишга жойлашиш, маошни ундириш, қонунбузарга нисбатан чора кўриш, фирибгар томонидан етказилган зарарни ундириш, имтиёз асосида уй-жой олиш, даволаниш харажатларини қоплаш, мулкка оид ҳуқуқни тиклаш, қариндошлар низосига барҳам бериш каби масалалар кўтарилди.

Мулоқот давомида билдирилган ҳар бир муаммога ечим топиш мақсадида ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноят қидирув, маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш, тергов ҳамда тиббиёт хизматлари масъулларига топшириқлар берилди. Шунингдек, сайёр қабулда бир неча фуқаро Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғига миннатдорчилик билдирди. Бунга вилоятнинг турли ҳудудларида фаолият олиб бораётган 3 нафар профилактика инспекторининг самарали хизмати сабаб бўлди.

Text to speech