29 Октябр 2022 йил 486

Бошқарма бошлиғининг ўринбосари журналистлар ва блогерлар билан очиқ мулоқот ўтказди

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасида маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати фаолияти юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирокида ташкил этилган тадбир давомида Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, подполковник Ҳамидулло Абдуллаев ва бошқа масъуллар томонидан жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Шароф Рашидов туманида жойлашган ҳарбий қисмда ички ишлар органлари шахсий таркиби босқичма-босқич таълим олмоқда. Шунингдек, сешанба ва жума кунлари ходимлар иштирокида жисмоний тайёргарлик машғулотлари ўтказилаётир. Қолаверса, жорий йилнинг ўтган даврида спортнинг қўл жанги, кураш, самбо, кўпкураш, волейбол, стол тенниси, шахмат, енгил атлетика ва мини футбол турлари бўйича 246 та мусобақа ташкил қилинди. Бундан ташқари жанговар қуролларни тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғиш бўйича 64 та машғулот уюштирилган.

Ҳар бир ички ишлар органлари биносида “Ватанпарварлик бурчаклари” ҳамда кутубхоналар юзага келтирилган. Мунтазам ташкил этилаётган маънавият ва маърифат дарслари, эрталабки йўриқномалар ҳамда илм аҳли билан учрашувларда шахсий таркибнинг сиёсий, ҳуқуқий билимларини кучайтириш чоралари кўриляпти. Қолаверса, ходимларнинг руҳий тайёргарлиги ва психологик билимларини ошириш мақсадида 64 та ўқув машғулоти ва 14 та семинар-тренинг ташкил қилинган.

Бундан ташқари диққатга сазовор гўшалар ва музейларга саёҳатлар уюштирилиб, театр томошаларига борилаётир. Ички ишлар органлари шахсий таркибларида турли байрам ва қутлуғ саналар муносиб тарзда нишонланиб, фахрий ҳамда хизмат даврида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олинаётир. Тадбирда журналистларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди. Шунингдек, вилоят ички ишлар бошқармаси музейига саёҳат уюштирилди.

Text to speech