Бошқарма бошлиғининг шахсий қабули ўтказилди
Ҳафтанинг ҳар шанба куни Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи ўз шахсий қабулини ўтказади. Навбатдаги қабулга 10 дан ортиқ фуқаро келди. Улар томонидан саломатликни тиклаш, ишга жойлашиш, уй-жой билан таъминлаш, маъмурий назоратни ечиш, фирибгар етказган зарар ва иш ҳақини ундириш каби масалалар кўтарилди. Ўз навбатида муаммоларга ечим топиш мақсадида масъуллар бириктирилди.
Худди шундай, Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи вилоятнинг 3- секторидаги аҳоли пунктларида мунтазам сайёр қабуллар ўтказмоқда. Мазкур жараёнда фуқаролар мурожаатларидан келиб чиқиб, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркор ва ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш, оилавий тадбиркорлик учун субсидия ва кредитлар ажратиш, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилганларни ер ва иш қуроллари билан таъминлаш чоралари кўриляпти.