7 Декабр 2021 йил 857

Бошқарувни йўқотди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Равот маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган Жиззах – Зомин 4Р-37 йўлининг 6- километрида йўл-улов ҳодисаси рўй берди. Зомин тумани Навбаҳор маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи С.Ж. ихтиёридаги “Спарк”нинг бошқарувини йўқотди ва автоулов йўлдан чиқиб, ағдарилди.

Оқибатда ҳайдовчи бош мия жароҳати ва ҳамкор жароҳатлар ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Text to speech