27 Март 2021 йил 992

Бозорда пулланган доллар

Валютани қора бозорда алмаштириш қонунан тақиқланган. Ўз навбатида банкларда хориж пулларини айрибошлаш учун барча шароитлар мавжуд. Аммо айрим фуқаролар долларфурушлар билан муомала қилишни маъқул кўрадилар ва бошларини ғавғога қўядилар.

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Қулама қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи С.Ҳ. Жиззах шаҳридаги “Эскишаҳар” буюм бозорида Шароф Рашидов туманининг Туёқли қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Ш.Х.га 100 АҚШ долларини 1 миллион 40 минг сўмга алмаштирган. С.Ҳ. пулни қайта санаганида 230 минг сўм кам чиқди.

Табиийки, жабрланувчи ички ишлар органларига мурожаат қилди. Соҳа вакиллари томонидан олиб борилган суриштирув давомида Ш.Х.нинг ноқонуний валюта олди-сотдиси билан шуғуллангани аниқланди. Ундан 230 минг сўм ҳужжатлаштириб олиниб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаяпти. 

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Text to speech