Бунёдкорлик ишлари ўрганилди
Жиззах шаҳрининг Амир Темур МФЙ ҳудудидаги
йўл ўтказгич қурилиши давом этмоқда. Бугунга қадар асосий бунёдкорлик ишлари
якунланган бўлиб, йўл ўтказгични йўлга боғлаш ва асфалт ётқизиш, йўл белгилари
ўрнатиш ишлари олиб борилаяпти. Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи,
генерал-майор Ғайрат Қодиров, вилоят ҳокимининг ўринбосари Ҳамиджон Ҳасановлар
ушбу қурилишнинг бориши билан танишди. Мутасаддилар ва қурувчилар билан
суҳбатда мавжуд муаммоларга эътибор қаратилиб, асфальт билан таъминлаш ва бошқа
масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш лозимлиги қайд этилди.
Бундан ташқари бошқарма бошлиғи Пахтакор
туманида ҳудудни обод қилиш, аҳолига зарур қулайликларни яратиш, инфратузилмани
яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ҳам ўрганди. Жараёнда мутасаддилар
билан кўп қаватли уйлар атрофидаги ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш, савдо
ва маиший хизмат объектлари қурилишини жадаллаштириш масалалари муҳокама
қилинди.