Бунёдкорлик ишлари кўздан кечирилди
Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодировнинг ички ишлар органлари ходимларига муносиб хизмат шароити яратиш ва 3- сектор ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ишларнинг бориши билан танишмоқда.
Мирзачўл тумани Мирзадала маҳалласидаги “Хусниддин-Ҳушнудбек” фермер хўжалигига қарашли иссиқхонада булғор қалампири етиштирилмоқда. 4 гектарли иссиқхонада ҳозирда 50 киши меҳнат қилаяпти. Апрел ойининг сўнггига бориб ҳосил териб олинади. Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи тадбиркор билан суҳбатлашиб, мавжуд муаммоларни ўрганди.
Бошқарма бошлиғи Дўстлик тумани ички ишлар бўлими биносида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларининг боришини ҳам кўздан кечирди.
Таъкидлаш жоиз, туман ички ишлар бўлими биноси ўтган йили тўлиқ таъмирланган. Ҳозирда қўшимча биноларда таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда. Шунингдек, спорт майдончаси бунёд этилади. Бошқарма бошлиғи иш кўлаимини ошириш, ҳудудда ободликни таъминлаш кераклигини уқтириб, масъулларга топшириқлар берди.