Cектор раҳбари фуқаролар муаммосини ўрганди
Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодировнинг
навбатдаги сайёр қабули Шароф Рашидов тумани Оқтош ота маҳалласида ўтказилди. 3-
сектор раҳбари дастлаб ўзини ўзи банд қилиш учун 20 нафар фуқарога субсидия
асосида тикув мошинкалари, 6 кишига олий таълим муассасасига шартнома пулининг
маълум қисми тўланганлиги ҳамда саломатлигини тиклаш ва ўқув жиҳозлари учун
сертификатлар, 16 ёшга тўлган 5 нафар ёшларга ID карталар топширилди.
Мулоқотда фуқаролар 3- сектор раҳбаридан ўзларини
қийнаётган муаммоларини ҳал этишда ёрдам сўрашди. Хусусан, электр симларини
алмаштириш, ичимлик суви, ички кўчаларни шағаллаштириш ва асфальт ётқизиш, қўшимча
трансформатор ўрнатишга оид масалалар кўтарилди.
Бундан ташқари моддий ёрдам олиш, саломатлигини
тиклаш, яшаш хонадонини таъмирлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш йўл
белгилари ўрнатиш бўйича мурожаатлар мутасаддилар иштирокида муҳокама қилиниб,
уларни ҳал этиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланди.
Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 3-
сектор раҳбарининг оммавий сайёр қабули режа асосида вилоятимиз туманларида
давом этмоқда.