Cектор раҳбари писталикентлик фуқаролар билан мулоқот ўтказди
Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи,
генерал-майор Ғайрат Қодировнинг навбатдаги сайёр қабули Зафаробод туманининг “Писталикент”
ШФЙда ўтказилди. Қабул аввалида эҳтиёжманд оилаларнинг 9 нафарига субсидия
асосида тикув машинаси, 2 нафарига
мотокультиватор, 5 нафар ёшларга олий
талим муассасасига шартнома пулининг маълум қисми тўланганлиги тўғрисидаги
сертификатлар ва 16 ёшга тўлган 5 нафар ёшларга ID карталар топширилди.
Мулоқотда 25 га яқин фуқаро сектор раҳбаридан ўзларини
қийнаётган 30 га яқин муаммоларини ҳал этишда амалий ёрдам сўрашди. Хусусан, ички
кўчаларни таъмирлаш, яшаш хонадонини таъмирлаш, барқарор электр энергияси билан
таъминлаш, саломатлигини тиклаш, субсидия ажратиш, ногиронлик нафақасига
чиқаришга оид масалалар кўтарилди.
Бундан ташқари иш билан таъминлаш, яшаш хонадонини
иситиш, қишлоқ врачлик пунктинига шифокор ажратиш, фуқаролар йиғини идораси
қуриш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, электр таянчларни янгилаш, ўрнатиш,
моддий ёрдам кўрсатш каби масалаларга мутасаддилар иштирокида ечим изланди.
Қабулда кўтарилган масалаларни
ўз вақтида ҳал этиш, муммоларни хонадонбай ва
маҳаллабай ўрганиш, аҳолига ёрдам кўрсатиш бўйича масъулларга топшириқлар
берди. Айрим масалаларни туман мутасаддилари билан жойига чиққан ҳолда ўрганди.
Аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни жойида ҳал
этишга қаратилган оммавий сайёр қабуллар режа асосида давом этмоқда.