30 Ноябр 2021 йил 570

Чекловларга амал қилмаган фуқарога жиноий иш қўзғатилди

Жиззах вилояти Зарбдор тумани Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи К.У.ни тўғри йўлдан озганлар сирасига қўшса бўлади.

Чунончи, у Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25- моддаси (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш), 169- моддаси (ўғирлик) ҳамда 227- моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автотранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) бўйича судланган.

Қисқаси, айни кунларда ҳам у маъмурий назорат остида эди. Шунга қарамасдан суд томонидан белгиланган чекловларга амал қилмасдан К.У.нинг Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрига бориб келганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Text to speech