29 Май 2024 йил 4078

“Чилонзор” ва “Гулистон”да сув муаммоси ҳал қилинади

Жорий йилнинг 8 май куни Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров Зомин туманида ўтказган сайёр қабулда “Чилонзор” ҳамда “Гулистон” маҳаллаларида яшовчилар томонидан ичимлик суви муаммоси кўтарилган эди. Шу маънода, 3- сектор раҳбари ушбу аҳоли пунткларида бўлиб, туман ҳокимлиги, сув таъминоти корхонаси масъуллари ҳамда маҳалла фаоллари билан мулоқот ўтказди.

Мазкур жараёнда  “Чилонзор” маҳалласида 1 та артезиан қудуғи ковлаш, сув минораси ўрнатиш ҳамда 8 километр узунликда қувур ётқизилишига келишиб олинди. “Гулистон”да эса 1 та артезиан қудуғи қазиш, эскирган сув минорасини янгилаш, қўшимча сув минораси ўрнатиш, 3 километр узунликда қувур тортиш режалаштирилди.

Бу ишлар натижасида 500 та уйда истиқомат қилувчилар, ўрта умумтаълим мактаби ва мактабгача таълим ташкилоти сув билан узлуксиз таъминланади. Мазкур лойиҳаларни 3- сектор ишчи гуруҳи ва ҳомийлар томонидан амалга ошириш кўзда тутиляпти.

Text to speech