9 Март 2021 йил 904

Чимқўрғонда фаоллар 3- сектор раҳбари томонидан рағбатлантирилди

Яхши маълумки, айни кунларда Жиззах вилояти Зафаробод тумани Чимқўрғон қишлоқ фуқаролар йиғинида “Обод қишлоқ” дастури изчиллик билан амалга оширилаяпти. Ҳудуддаги турар жойлар, ижтимоий ва иқтисодий соҳа объектларини замон талабларига мослаш, янгиларини барпо этиш, коммунал, транспорт ва алоқа хизмати сифатини яхшилаш, йўлларни таъмирлашга қаратилган бунёдкорлик ишларида 500 дан ортиқ киши иштирок этмоқда.

Мазкур йўналишдаги тадбирларга ички ишлар органлари ходимлари ҳам катта ҳисса қўшмоқдалар. Жумладан, соҳа вакиллари жамоат ва техника хавфсизлигини таъминлаш, қурилиш маҳсулотлари талон-тарож қилинишининг олдини олиш чораларини кўришаяпти. Шу билан бирга техникаларни ишга жалб қилиш ва қурилиш маҳсулотлари захирасини яратишда қурувчиларга яқиндан ёрдам беришмоқда.

Бундан ташқари бунёдкорлик ишларида фаоллик кўрсатаётганлар 3- сектор раҳбари томонидан рағбатлантирилаяпти. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров Чимқўрғонни обод қилаётганларга совғалар топширди. Тақдирланганлар орасида фавқулодда вазиятлар ва ички ишлар органлари тизими вакиллари ҳам бор.

Тадбир давомида фаоллар Жиззах вилояти фавқулодда вазиятлар ҳамда солиқ бошқармалари, Зафаробод тумани ҳокимлиги, Зафаробод тумани солиқ инспекцияси раҳбариятининг совғаларини қабул қилиб олишди. Якунда 3- сектор бошлиғи ҳудудда амалга оширилаётган ишлар билан танишиб чиқди.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Text to speech