20 Август 2021 йил 633

“Cobalt” ва “ЗИЛ” тўқнашуви фуқаро ўлимига сабаб бўлди

Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Кўкгумбаз маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган Тошкент – Термиз М-39 йўлининг 1004- километрида Жиззах шаҳри Амир Темур маҳалласида яшовчи фуқаро бошқарувидаги “Зил”ни йўлнинг белгиланмаган жойидан бурди. Оқибатда қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри Янгисарой маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи шахс бошқарувидаги “Cobalt” “ЗИЛ”га урилган.

Натижада “Cobalt” йўловчиси, Қашақадарё вилояти Косон тумани Оқтепа маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилган фуқаро тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этди. Мазкур автоулов салонида бўлган Қарши шаҳри Бешкент маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи яна бир шахс оғир даражада тан жароҳати билан туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech