Давлат мукофотлари топширилди
Жиззах вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Вилоят фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида уюштирилган тадбир аввалида йиғилганлар қутлуғ айём билан қутланиб, истиқлол йилларида сиёсий, ижтиомий ва иқтисодий соҳаларда эришилган ютуқлар эътироф этилди.
Шундан сўнг республикамиз Мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида мамлакатимиз Президенти фармонлари асосида давлат мукофотлари билан тақдирланганларга давлат мукофотлари топширилди. Чунончи, Мирзачўл тумани ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси бошлиғи Жамшид Норқулов “Содиқ хизматлари учун” медали билан, Жиззах вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ муҳим топшириқлар бўйича инспектори Абдужалол Норбоев, Ғаллаорол тумани ИИБ профилактика катта инспектори Зиёдулла Холмуродов, Фориш тумани ИИБ профилактика катта инспектори Қамариддин Абдураҳмонов “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.
Шунингдек, Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори лавозимида фаолият кўрсатган, марҳум Кенжабой Сулаймоновнинг яқинларига “Жасорат” медали топширилди.