Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи Арнасой туманида бўлди
Маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларнинг бориши билан танишди. Хусусан, Бобур маҳалласида истиқомат қилувчи Эргаш Туваловнинг хонадонида бўлиб, оила аъзолари билан мулоқот қилди.
Маълум
қилинишича, эҳтиёжманд оила сифатида рўйхатга олинган хонадонга “Сайхунобод
тажрибаси” асосида зарур кўмак кўрсатилган. Ушбу ёрдам асосида оила иқтисоди
яхшиланиб, тухум, сут ва сут маҳсулотлари, тикувчилик ва қуроқчилик ортидан
қўшимча даромад олинаяпти.
Бошқарма бошлиғи “Олтин водий” маҳалла фуқаролар
йиғини биносини бунёд этиш ишларининг бориши билан танишди. Шунингдек, “Янгибўстон”
маҳалласида еттилик билан учрашди. Мулоқотда жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг
барвақт олдини олиш юзасидан кўрилаётган чоралар муҳокама қилинди.
Бундан ташқари туман марказидаги деҳқон бозорини қайта таъмирлаш ва
аҳолига яратилаётган шарт-шароитларни ҳам кўздан кечирди.