5 Декабр 2023 йил 2789

“Долзарб 40 кунлик” профилактик тадбир доирасида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

           “Долзарб 40 кунлик” тезкор-профилактик тадбир доирасида Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан жойларда тарғибот тадбирлари ўтказмоқда. Хусусан, вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ ППХ батальони ходимлари олий таълим муассасаларида учрашув уюштиришди. Жиззах политехника институти ҳамда Ўзбекистон миллий университети Жиззах филиали талабалари иштирокидаги тадбирда ёшлар тунги вақтларда бемақсад юрмасликлари, ҳар қандай ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик муқаррарлиги, ис газидан заҳарланмаслик учун эътибор қаратиладиган масалалар, вақтинча турар жойларида рўйҳатдан ўтиш тартиблари тушунтирилди. Шу билан бирга айнан талаба ёшлар иштирокида содир этилган жиноятлар, уларнинг сабаб ва оқибатлари айтилди.

Бундан ташқари совуқ қурол ёки ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлган буюмларни олиб юрган ҳамда жиноят ва ҳуқубузарлик содир этишга мойил шахслар аниқланганда ички ишлар бўлимлари ёки 102 қисқа рақамига хабар беришлари уқтирилди. Шунингдек, фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик, банк пластик карталарининг яширин кодларини ҳеч кимга айтмаслик лозимлиги етказилди.

Янги йил байрамлари арафасида пиротехника воситаларидан фойдаланмаслик, уларни сотиш ёки сотиб олиш жавобгарликка сабаб бўлиши айтилди. Талабалар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Text to speech