30 Октябр 2024 йил 6665

Долзарб мавзуда мулоқот ўтказилди


Ички ишлар вазирлиги Академияси ташаббуси билан жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида “Ёшлар ўртасида  жиноятчиликка қарши курашиш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Олий ўқув юрти педагогик жамоаси ҳамда талабалар иштирокида уюштирилган тадбир давомида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олиш, профилактик тадбирларни самарали ташкил этиш, гиёҳвандлик ҳамда кибертаҳдидларга қарши курашиш борасида маърузалар ўқилди.

Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги Академияси ташкилий-стратегик бошқарув йўналиши тингловчиси, подполковник Акмал Муратов ғоявий хуружларга қарши кураш юзасидан чиқиш қилди. Мазкур жараёнда ёшларда бузғунчи мафкураларга нисбатан иммунитетни кучайтириш, диний ақидапарастлик, терроризм ва унинг аянчли оқибатларига эътибор қаратилди. Йиғилишда мавзуга оид ҳужжатли кўрсатувлар намойиш қилинди. Якунда талабалар масуллардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Text to speech