29 Март 2021 йил 1023

Дон ўғрилари

Шу йилнинг 26 март куни Жиззах вилояти Зарбдор тумани Тошкесган маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи С.А. туман ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, ҳовлисидаги омборхонасидан қиймати 2,5 миллион сўмлик 9 қоп буғдой ва 2 қоп мош ўғирланганлигини билдирган. Воқеа жойини кўздан кечириш жараёнида жиноят девордан ошиш йўли билан амалга оширилгани маълум бўлди.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида жиноятни Зомин туманининг Даштобод шаҳарчасидаги Беруний маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи А.У., Пахтакор маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Ш.Б ҳамда Бахт маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Б.Э. содир этганлиги аниқланиб, улардан жиноятга алоқадор 367 минг сўм пул ва 57 килограмм буғдой далилий ашё сифатида олинган.

Терговга қадар текшириш жараёнида ушбу шахсларнинг шу йилнинг 28 февралига ўтар кечаси Тошкесган маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи С.Х.нинг турар жойидан 8 қоп маккажўхори ҳамда 1 дона электр ишлаб чиқариш стационар қурилмасини ўғирлаганлиги ҳам аниқланди.     

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати. 

 

Text to speech