15 Август 2023 йил
830
Дўстликда вақтинча сақлаш ҳибсхонаси фаолияти йўлга қўйилди
Жиззах вилояти Дўстлик тумани ИИБ ҳудудида вақтинча сақлаш ҳибсхонаси фаолияти йўлга қўйилди. “XXI аср бунёдкори” қурилиш корхонаси томонидан барпо этилган мазкур бинода 25 нафар шахсга мўлжалланган 6 та камера мавжуд. Шунингдек, тергов, адвокат, тиббиёт, овқатланиш хоналари ҳамда сайр майдончаси тегишли тартибда жиҳозланган.
Бундан ташқари сақланаётган шахслар яқинлари билан учрашишлари учун шароит яратилган. Ювиниш ва кийимларни ювиш масалалари ҳам эътибордан четда қолмаган. Қисқаси, бино халқаро талаб ва меъёрлар асосида бунёд этилган. Айтганча, ҳибсхона ҳудуди кузатув қурилмалари билан тўлиқ қамраб олинган.