Дўстлик туманида ички ишлар бўлими спорт залининг очилиши маросими ўтказилди
Туман ички
ишлар бўлими шахсий таркиби, уларнинг яқинлари ҳамда ёшлар иштирокидаги мазкур тадбирда
туман ҳокими Шавкат Дарвишев сўзга чиқди. Шунингдек, ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Яхёжон Абдулхаков ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси
бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодировлар соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар
хусусида сўз юритди.
Тадбирда бир гуруҳ
соҳа вакиллари туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ва қимматбаҳо совғалар билан
тақдирланди. Мазкур тадбирда ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор
Бекмурод Абдуллаевнинг лейтенант Сардор Каримовнинг онаси Гулсун Саитқуловага
миннатдорчилик хати тантанали равишда топширилди.
Таъкидлаш жоиз, ушбу спорт залда спортнинг қўл жангги, енгил атлетика, кураш, стол тенниси, волейбол каби бир неча турлари билан шуғулланиш имконияти юзага келтирилди.