29 Август 2024 йил
1057
Дўстлик туманида янгидан қурилган кўп қаватли уйлар эгаларига топширилди
Шу муносабат билан
тантанали тадбир ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг
33 йиллик шодиёнаси арафасида ўтган тадбирда Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев, вилоят прокурори адлия катта маслаҳатчиси Бахтиёр Иброҳимов,
Жиззах вилояти ички ишлар бошыармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодировлар
иштирок этиб, юртдошларимизни муборакбод этишди.
Тадбир
давомида яшаш уйларида юзага келтирилган шароитлар кўздан кечирилди.
Таъкидлаш
жоиз, Чинобод маҳалласининг Янги Ўзбекистон массивида жами 100 та хонадонли 5
та кўп қаватли уйлар бунёд этилган.