29 Август 2024 йил
1039
Дўстлик туманида “Оила мактаби” фаолиятини бошлади
Дўстлик туманида бўлажак
келин-куёвларни оилавий ҳаётга тайёрлаш мактаби иш бошлади. Мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги арафасида
ушбу муассасанинг тантанали очилиш
маросими бўлиб ўтди.
Жиззах вилояти ҳокими
Эргаш Салиев, вилоят прокурори адлия катта маслаҳатчиси Бахтиёр Иброҳимов,
Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров, фаоллар
ва жамоатчилик иштирок этган тадбирда ушбу муассаса никоҳланувчи шахсларни
оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва
бюджети, репродуктив саломатлик асослари, маънавий-ахлоқий қадриятларни
мустаҳкамлаш масалалари бўйича тизимли тайёрлашга хизмат қилишига ишонч
билдирилди.
Таъкидлаш
жоиз, “Оила мактаби” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Оила институтини янада ривожлантириш
ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида
ташкил этилди.