13 Октябр 2023 йил 1103

Ёш волейболчилар беллашишмоқда

Спортнинг волейбол тури бўйича 2006-2007 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида вилоят кубоги мусобақаси бошланди. 

Мазкур мусобақа очилишида Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, вилоят волейбол федерацияси раиси, генерал-майор Ғайрат Қодиров юртимизда оммавий спорт турларини ривожлантириш борасидаги ишлар, мазкур беллашувларнинг аҳамияти ва шахс камолотидаги ўрни хусусида тўхталди. Шунингдек, вилоятимизнинг ёш спортчилари қўлга киритаётган ютуқлар эътироф этилиб, иштирокчиларга омад тилади. Шундан сўнг мусобақага старт берилди.

Вилоят волейбол федерацияси ҳамда ИИВ “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Жиззах вилоят Кенгаши, алоқадор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақанинг ўғил болалар ўртасидаги баҳслари Шароф Рашидов тумуни ва бахмаллик ёшларнинг учрашуви билан бошланди. Қизғин кечган баҳсда Шароф Рашидов тумани волейболчиларининг қўли баланд келди. 

Қизлар ўртасидаги беллашувларда эса дастлаб Ғаллаорол ҳамда Зарбдор тумани волейболчилари учрашишди. Якунда зарбдорлик қизлар муҳим бўлган очкони қўлга киритишди. 

26 та жамоа иштирок этаётган мазкур спорт тадбири 16 октябргача давом этади.  

Text to speech