Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тарқалишининг олдини олишга қаратилган профилактик тадбир ўтказилди
Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари,
подполковник Фарҳод Тўйчиев ҳузурида ИИВ тезкор қидирув департаменти жиноят
қидирув хизмати мутасаддилари ҳамда соҳавий хизматлар раҳбарлари, Миллий
гвардия вилоят бошқармаси масъуллари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Унда “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар
тарқалишининг олдини олиш” тезкор-профилактик тадбири доирасидаги ишлар таҳлил
қилинди.
Шунингдек, Жиззах шаҳридаги Абу Али бин Сино номли жамоат саломатлиги
техникуми ҳамда Жиззах политехника институтида профилактик тадбир ташкил
этилди.
Тадбирдан кўзланган мақсад гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари ҳақида
атрофлича тушунча берилди. Мавзуга оид буклетлар тарқатилиб, гиёҳвандликнинг
аянчли оқибатлари ҳақида видеороликлар намойиш этилди.