14 Май 2022 йил 590

“Энг намунали оила” кўрик-танловининг ғолиби аниқланди

Жиззах вилояти ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзолари ўртасида “Энг намунали оила” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Оиланинг соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашдаги аҳамиятини янада ошириш, ички ишлар органлари ходимларининг оиласини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсад қилинган танловда қатнашчилар 5 шарт асосида беллашдилар. Таништирув, бадиий чиқиш, ижтимоий аҳамиятга эга ролик, қуролларни тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғиш, менинг севимли қаҳрамоним шартларида ҳар бир оила ўз маҳорати ва билимини намоён этишди.

Иштирокчиларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди. Бу жараёнда белгиланган шартларнинг бажарилиши, аҳамияти, ходимнинг нечоғли оилапарварлиги ва билимдонлиги, фарзанд тарбиясида тутган ўрни ҳамда оиласини эъзозлаши эътиборга олинди. Якуний натижаларга кўра Фориш тумани ИИБ М ва ФРГ паспортчиси, сафдор Ислом Норқўзиев оиласи ғолиб деб топилди. Вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ психологлар гуруҳи катта инспектори, катта лейтенант Омон Анорбойзода оиласи иккинчи ҳамда Бахмал тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ ташкилий таҳлил гуруҳи катта инспектори, капитан Фурқат Тўраев оиласи учинчи ўринни эгаллади. Танлов сўнггида ғолиблар ҳамда фаол оилалар муносиб тақдирланди. Диплом ва қимматбаҳо совғаларни вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров тантанали равишда топширди.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech