2 Март 2022 йил 591

Ёшлар ўртасида тарғибот тадбирлари ўтказилди

Мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни сақлашда ички ишлар органлари ходимлари ҳал қилувчи ўринни эгаллайди. Шу маънода, ёшлар орасида ички ишлар органлари ходимлари сафида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишни мақсад қилганлар кўпчиликни ташкил қилади. Ички ишлар вазирлиги ҳамда Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати масъул ходимлари томонидан ёшлар ўртасида ўтказилган тарғибот-ташвиқот тадбирларида Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқишга ҳамда ички ишлар органларига хизматга қабул қилиш тартиблари тушунтирилди. Шундай тадбирлар Жиззах шаҳридаги 1-, 3-, 4- ўрта умумтаълим мактаблари ҳамда 22- сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаблари ўқувчилари иштирокида уюштирилди.

Тадбирларда ички ишлар органлари тасаррувидаги билим даргоҳлари ва олий ўқув юртлари, ушбу ўқув даргоҳларига қабул тартиблари хусусида маълумот берилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги “Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2021 йилнинг 15 апрелдаги “Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари мазмун-моҳияти тушунтирилиб, ички ишлар органларида олиб борилаётган ислоҳотлар тилга олинди.

Бундан ташқари, Ички ишлар вазирлигининг амалдаги меъёрий буйруқ талабларига асосан ички ишлар органлари хизматига қабул қилиш талаблари маълум қилинди. Учрашувларда ички ишлар органлари ходими сифатида юрт осойишталигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш истагини билдирган ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига масъуллардан жавоб олишди.

Text to speech