Эзгуликка йўғрилган тадбирлар
Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан вилоят ички ишлар бошқармаси масъуллари соҳадан нафақага чиққан фахрийларни, шунингдек, хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олишди. Суҳбат давомида уларнинг фаолияти, кўрсатган жасоратликлари ёдга олинди.
Шунингдек, оилаларнинг муаммолари ўрганилиб, моддий ва маънавий кўмак кўрсатилди. Жумладан, Жиззах вилояти ички ишлар ходимлари бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан етти нафар марҳум ходимларнинг оила аъзоларига бир миллион сўмдан моддий ёрдам пуллари берилди.
Бундан ташқари, фахрийлар хонадонида бўлган бошқарма ходимлари фахрийлар билан самимий суҳбат қуришди. Улар ўзининг кўп йиллик фаолияти давомида амалга оширган ишлари, тарихда қолган йиллар суронидаги хизматнинг масъулият ва машаққатлари тўғрисида сўзлаб беришди.