Эъзоз ва эҳтиром
8 март – Халқаро хотин-қизлар кунини Ички ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейи жамоаси ва ўқувчилари ҳам кенг нишонлашди. Байрам тадбирида сўзга чиққанлар билим юртида ёш авлод таълим тарбияси йўлида меҳнат қилиб, ўқитувчилик касбини улуғлаб келаётган аёлларни ҳамда ўқувчи қизларни байрам билан табриклаган ҳолда аёл азалдан меҳр-шафқат ва садоқат тимсоли бўлиб келганлигини таъкидладилар. Шунингдек, бир гуруҳ ўқитувчиларга байрам совғаси топширилди.
Шундан сўнг, лицей ўқувчилари ўртасида “Балли йигитлар” танлови ўтказилди. Улар белгиланган шартлар асосида маҳоратларини намоён этишди. Мусиқий ва саҳнавий чиқишлар орқали эса кеча иштирокчиларига хуш кайфият улашилди. Қисқаси, тантанали тадбирда муҳтарама аёллар, азиз опа-сингилларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилиб, эъзозланди.