4 Ноябр 2024 йил 6097

Фахрийлар йўқланди


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 сентябрдаги 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан режалаштирилган тадбирларни юқори савияда ташкил этишга доир фармойиши ижросини таъминлаш бўйича Жиззах вилояти ички ишлар органлари томонидан бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров, ИИВ касаба уюшмаси қўмитасининг бош мутахассиси, истеъфодаги полковник Абдуғофир Сатторов ҳамда вилоят фахрийлар кенгаши масъуллари соҳа фахрийлари ҳолидан хабар олдилар. Жумладан, Жиззах шаҳрининг “Сайилжой” маҳалласида яшовчи, айни вақтда вилоят ИИБ тиббиёт бўлими госпиталида даволанаётган Илҳом Эргашев йўқланди. Мазкур жараёнда истеъфодаги подполковникка фахрий ёрлиқ, маиший техника ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

Худди шундай совғаларни Жиззах шаҳрининг “Заргарлик” маҳалласида истиқомат қилувчи Алишер Ўролов ҳамда “Зилол” маҳалласида яшовчи Сайимназар Хидирназаров қабул қилиб олди. Истеъфодаги подполковниклар билан кечган мулоқот давомида давлатимиз раҳбарияти ва ИИВ томонидан соҳа фахрийларига кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик тилга олинди. Фахрийларни қўллаб-қувватлашга қаратилган бу каби тадбирлар ҳудудий ички ишлар органлари ва соҳавий хизматлар масъуллари томонидан ҳам мунтазам ташкил қилинмоқда.  



Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Text to speech