“Фаол маҳалла – ватан таянчи” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасида “Фаол маҳалла – ватан таянчи” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, подполковник Ҳамидулло Абдуллаев бошқарган тадбирда мавзу юзасидан вилоят ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Сайёра Холмирзаева маъруза қилди.
Нотиқ ўз сўзида мамлакатимизда фуқароларнинг давлат бошқарувини амалга оширишдаги иштироки ва маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни мустақил ҳал қилишларини таъминловчи ташкилий-ҳуқуқий кафолатлар тизимини яратишга алоҳида эътибор қаратилаётгани хусусида сўз юритди. Шунингдек, аҳоли осойишталигини таъминлаш, ҳар бир маҳалла, оила ва шахс кесимида жиноятчилик сабабларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш орқали ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, бу жараёнда ҳокимликлар, секторлар ва жамоатчилик билан ҳамкорликнинг самараси қайд этилди.
Тадбир давомида бир гуруҳ ходимларга навбатдаги махсус унвонлар топширилди.
Маънавий-маърифий тадбир сўнггида “Ватанпарварлик ойлиги” муносабати билан китоблар ярмаркаси ҳам ташкил этилди. Ички ишлар органлари ходимлари миллий ва жаҳон адабиёти дурдоналари ҳамда ҳуқуқий адабиётлардан ҳарид қилишди.