19 Октябр 2021 йил 639

Фаолият муҳокама марказида

Жиззах вилоят ички ишлар бошқармаси транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг тўққиз ойи давомида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи, полковник Жўрабек Авазов иштирокида муҳокама қилинди.

Йиғилишда ҳисобот даврида хизмат худудида қонунбузарликларнинг олдини олиш борасидаги ишлар таҳлил этилди. Хато ва камчиликлар кўрсатилиб, темир йўл атрофига яқин жойлашган хонадонларда яшовчи фуқаролар, таълим муассасалари, ташкилот ва корхоналарнинг ишчи ходимлари ўртасида темир йўл инфуратузилмасини хавфсиз қўриқлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ташвиқот-тарғибот ишларини янада кучайтириш бўйича топшириқлар берилди.

Бундан ташқари вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлар томонидан ўқувчи ва ёшлар билан суҳбатлар уюштириш лозимлиги таъкидланди ва келгусидаги вазифалар белгилаб берилди.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech