Фаолият таҳлил қилинди
Дўстлик
тумани ИИБда жорий йилнинг 9 ойи давомида жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда
ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар
муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари,
подполковник Раҳматулла Бўриев бошқарган йиғилишда туман ҳудудида ҳуқуқбузарлик
ва жиноятларнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги
ишлар таҳлил қилинди. Шу маънода ҳар бир соҳавий хизматлар масъулларининг
ҳисоботлари тингланиб, эришилган ютуқлар билан бирга йўл қўйилган камчиликлар
танқид қилинди.
Тадбир давомида
ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш борасидаги тезкор, профилактик ва
ташкилий тадбирларни ўз вақтида, сифатли ва самарали ташкил этиш юзасидан
масъулларга вазифалар юклатилди.
Шунингдек, 3- сектор ҳудудидаги аҳоли пунктларини обод қилиш,
аҳоли муаммолари билан ишлаш, фуқароларнинг тадбиркорлик ташаббусларини
қўллаб-қувватлаш лозимлиги уқтирилди.
Худди шундай,
Пахтакор ва Зафаробод туманларида ҳам 9 ойи давомида жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда ҳуқуқбузарликлар
профилактикасини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.