14 Май 2024 йил
4970
Фаолиятни кучайтириш талаби қўйилди
Зомин ички ишлар бошқармасида вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари,
подполковник Раҳматулла Бўриев раислигида туман ИИБ шахсий таркибининг
қонунбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишга қаратилган фаолияти
таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Бу жараёнда жиноят содир этилган маҳаллаларда профилактик тадбирларни
кучайтириш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, криминоген вазиятга кўра
патруллик йўналишлари ташкил қилиш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, 3- сектордаги маҳаллаларда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни
ҳал қилиш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳамда “Қорадори-2024” тадбирларини
самарали ўтказиш юзасидан топшириқ ва тавсиялар билдирилди.