18 Июл 2023 йил 250

Фаолият таҳлил этилди

Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси ҳамда унинг қуйи бўлинмалари ва эксперт криминалистика бўлинмалари томонидан жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди. Йиғилишда ходимларнинг хизмат фаолияти давомида эришган ижобий натижалари, тергов кўрсаткичлари, тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар, яратилган шарт-шароитлар хусусида сўз борди. Шунингдек, ўтган даврда жиноятларни тергов қилиш ва экспертиза фаолиятларида йўл қўйилган камчиликлар, мурожаатлар билан ишлаш ва бошқа йўналишлар танқидий таҳлил қилинди.

Йиғилиш давомида ижобий кўрсатгичларга эришиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган терговчи ва суриштирувчиларнинг ютуқлари эътироф этилиб, улар Тергов департаменти ва вилоят ИИБнинг фахрий ёрлиқ, пул мукофоти ва қимматбаҳо совғалар билан бирга ходимларга хизматда фойдаланиш учун замонавий компьютерлар жамланмаси топширилди.

Хизмат фаолияти муҳокамаси якунида ходимларда ватанпарварлик, касбга садоқат, жасурлик каби ҳислатларни шакллантиришга хизмат қиладиган видеороликлар намойиш этилди. Шу куни тергов ва эксперт криминалистика соҳаларида қўллаш учун махсус жиҳозланган “Мобил тергов”  ва “Кўчма криминалистик лабаротория” автомашиналарининг тақдимотлари ўтказилди.

Text to speech