Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи генерал-майор Ғ. Т. Қодировнинг кириб келаётган Янги – 2024 йил муносабати билан соҳа ходимлари ҳамда фахрийларига йўллаган байрам табриги
Ҳурматли ички ишлар органлари
ходимлари, офицерлар, сержантлар ва сафдорлар, қадрли фахрийлар сизларни Янги -
2024 йил билан чин дилдан қутлайман.
Азиз дўстлар!
Президентимиз раҳбарлигида
Янги Ўзбекистонимизда барча жабҳалар, хусусан ички ишлар органлари тизимида
кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Буни соҳага оид қонунларни изчил
такомиллаштириш, тизим моддий-техник базасини кучайтириш ҳамда ички ишлар
органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоялашга қаратилган
тадбирларда яққол кўришимиз мумкин.
Ушбу янгиланишлар юртимизнинг
тинчлиги, бағрикенг халқимизнинг осойишталиги ҳамда ҳуқуқ ва эркинликларини
таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Олиб борилаётган ўзгаришларга мос
равишда ички ишлар органлари ходимларининг интелектуал, жанговар ва жисмоний
тайёргарлигини кучайтириш, хизмат интизоми ва қонунийликни таъминлаш юзасидан
диққатга молик тадбирларга қўл урилмоқда.
Шу ўринда таъкидлаш керак, ҳурматли
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Ички ишлар органлари шундай ишлаши керакки,
токи халқ давлатдан рози бўлсин”, деган фикри бугун соҳада фаолият олиб
бораётган ҳар бир қонун ҳимоячисининг ҳаётий шиорига айланган. Яъни соҳа
вакиллари “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш - олий бурчимиз” дея
туну кун жамоат хавфсизлигини таъминлаш, қонунбузарликларнинг олдини олиш,
жиноятчиликка қарши курашишга бор куч ва салоҳиятларини сафарбар этмоқдалар.
Қолаверса, хизматининг мезони
адолат ва эл манфаатлари бўлган ички ишлар органлари ходимларининг фидокорона
меҳнатларини элимиз ҳар қадамда ҳис этади ва юксак қадрлайди. Шундай экан
ҳамиша ана шу ишончга муносиб қолишимиз шарт.
Қадрли ҳамкасблар!
Фурсатдан фойдаланиб,
сизларни юртимизга кириб келган 2024 йил билан табриклайман, барчангизга
мустаҳкам соғлик, хонадонларингизга файзу барака, муқаддас
бурчингизни бажаришда улкан муваффақиятлар тилайман. Мамлакатимиз обод, ҳар бир
кунимиз осойишта бўлсин.
Янги йилингиз муборак бўлсин!
Ғайрат ҚОДИРОВ,
Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор.