Фирибгарнинг фириби фош бўлди
Ш.Рашидов тумани “Олмачи” МФЙда яшовчи уй бекаси Я.Р. туманнинг “Қангли” ҚФЙда истиқомат қилувчи Я.Х. ҳамда унинг турмуш ўртоғи И.Х. ва укаси Д.У.ларни танишлари орқали вилоят кўп тармоқли шифохонаси ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш марказига ҳайдовчилик лавозимига ишга жойлаштириб қўйишга ишонтирган. Хизмати эвазига 56 миллион сўм пул олиб қайтариб бермаган.
Бундан ташқари Я.Р. шу йилнинг 27 февралида Ш.Рашидов тумани “Пастки сўлоқли” МФЙда яшовчи уй бекаси Г.Р. ва унинг танишлари Жиззах шаҳрининг “Сайхон” МФЙда истиқомат қилувчи С.Н. ва бошқаларни вилоят кўп тармоқли шифохонасига ҳамшираликка ишга киритишни ваъда қилиб, 49 миллион сўм пулларни олганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.