7 Апрел 2021 йил
587
Фирибгарга алданди
Пул илинжида фирибгарлар одамлар эҳтиёжидан келиб чиқиб, ҳар қандай ваъдани беришдан тортинмайдилар. Мисол учун Жиззах шаҳри Хайробод маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи А.Ҳ. Халқобод маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Ш.З.нинг уй сотиб олмоқчи эканлигини билиб қолгач, уни аврай бошлади. Натижада 2020 йилнинг декабрь ойида “Танишларим орқали янги қурилган уйлардан олиб бераман”, дея Ш.З.нинг 9 миллион 300 минг сўм пулини қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Бироз вақт ўтгач уйни ҳам, пулни ҳам ололмаслигини сезган Ш.З. Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига ариза ёзди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.