9 Ноябр 2022 йил
429
Фирибгарга жиноят иши очилди
Ш.Рашидов тумани “Шариллоқ” МФЙ да истиқомат қилувчи, Жиззах шаҳридаги спорт техник клуби ўқитувчиси А.С. Бахмал тумани “Оломон” МФЙда яшовчи, автомобилларга хизмат кўрсатиш корхонаси иш бошқарувчиси вазифасида ишлаб келган У.А.ни ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришга ишонтирган. Хизмати эвазига ундан 400 АҚШ доллари олиб, эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Жабрланувчининг бу ҳақдаги мурожаати асосида ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.