19 Декабр 2022 йил 462

Фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Жиззах шаҳри Маданият маҳалласида яшовчи Н.Б. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, 2021 йилнинг январь ойида Бухоро вилояти Олот тумани Ғалаба маҳалласида яшовчи М.Т. унга фириб берганлигини билдирган.

Маълум бўлишича, М.Т. “Танишларим орқали қизингизнинг ўқишини Қирғизистондаги олий таълим муассасасидан Ўзбекистонга кўчириб бераман”, деган важ билан жабрланувчидан 2400 АҚШ доллари олган. Афсуски, ўқиш масаласи ҳал бўлмади, шу билан бирга пул эгасига қайтарилмади. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Text to speech