18 Январ 2022 йил
621
Фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ички ишлар органларига Шароф Рашидов тумани Катта қишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи шахс ариза билан мурожаат қилиб, Жиззах шаҳрининг Ҳамид Олимжон маҳалласида истиқомат қилувчи таниши унга фириб берганлигини билдирган.
Маълум бўлишича, таниш 2021 йилнинг 22 октябрь куни аризачидан 6 бош қорамолини 68 миллион 500 минг сўмга савдолашиб олган. Аммо пулнинг 20 миллион сўмини бериб, қолган қисмини насия қилган. Шундан буён жабрланувчи пулини ололмаяпти. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.