25 Ноябр 2022 йил 432

Фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ғаллаорол тумани Тозауруғ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи М.Х. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, туманнинг Жийдали маҳалласида яшовчи О.Қ. унга фириб берганлигини билдирган. Маълум бўлишича, 2019 йилнинг январь ойида О.Қ. “Танишларим орқали нафақангиз миқдорини ошираман”, дея аризачидан 1 миллион 200 минг сўм олган. 3 йилдан ошиқ вақт ўтибгина жабрланувчининг сабр косаси тўлиб, шикоят қилишга қарор қилган.

Суриштирув давомида О.Қ.нинг яна бир жинояти ошкор бўлди. У 2019 йилнинг январь ойида фуқаро М.Х.нинг қизини олий юртига киритиб қўйишни ваъда қилиб, Сарбозор маҳалласи ҳудудида 2 минг 150 АҚШ доллари олган. Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech