4 Ноябр 2021 йил
626
Фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Қаҳрамон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи шахс ички ишлар органларига мурожаат қилиб, унга фириб беришганлигини билдирган.
Маълум бўлишича, Жиззах шаҳрининг Қалия маҳалласида яшовчи фуқаро Шароф Рашидов туманининг Қаҳрамон маҳалласи ҳудудидан аризачига 6 сотих ер майдони олиб беришни ваъда қилиб, 75 миллион сўмини олган.
Аммо у аҳдида турмади. Шу боис ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.