11 Октябр 2021 йил 650

Фирибгарга жиноий иш қўзғатилди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Тоқчилик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро ички ишлар органларига мурожаат қилиб, фирибгар унга зиён етказганлигини билдирган.

Маълум бўлишича, Шароф Рашидов тумани Қулфисар маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи шахс туман ҳудудидан ер участкаси олиб беришни ваъда қилиб, аризачидан 40 миллион сўм олган. Аммо у на аҳдида турди, на пулни қайтарди. Шу сабабли ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди. 

Text to speech