10 Ноябр 2021 йил
591
Фирибгарнинг фириби фош бўлди
Жиззах шаҳрининг Бирлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи шахс ички ишлар органларига мурожаат қилиб, Наманган шаҳри Зарафшон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи танишининг устидан ариза ёзди.
Маълум бўлишича, ушбу фуқаролар Жиззах шаҳрининг Ўртатепалик маҳалласи ҳудудидаги тамаддихонада овқатланишган.
Мазкур жараёнда наманганлик таниш шеригининг уяли алоқа воситасини гаплашиш учун олиб, қайтариб бермаган. Бу ҳам етмагандек у телефонни сотиб юборди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.