25 Март 2022 йил
782
Фирибгарнинг фириби фош бўлди
Дўстлик тумани Саноатчилар маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи шахс фирибгарликнинг антиқа усулини қўллади ва шунга яраша жазога тортиладиган кўринади.
Чунончи, у муайян ҳақ эвазига Мирзачўл туманининг Ипак йўли қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқарога ички ишлар органларидаги танишлари орқали у аралашиб қолган жиноят ишини тугатишни ваъда қилди.
Бундан хабар топган соҳа вакиллари тезкор тадбир ўтказиб, 250 АҚШ доллари олган фириб устасини қўлга олдилар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.