12 Октябр 2022 йил 503

Фирибгарнинг ёлғонига учганлар

2021 йилнинг апрель ойида Жиззах вилоятининг Зомин туманидаги ҳайдовчиларни тайёрловчи мактаб мутахассиси, шу туманнинг Ширин маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи У.Ў. ҳайдовчилик гувоҳномаси расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, Ғаллакор маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи А.Ж.дан 1 миллион 600 минг сўм олди.

Лекин бу ишнинг уддасидан чиқмади. Жабрланувчининг мурожаати асосида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган суриштирув давомида айбланувчи худди шундай йўл билан яна 9 нафар фуқародан 17 миллион 820 минг сўм олгани маълум бўлди. Фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech