12 Октябр 2024 йил 2812

Форишда муаммоларга ечим изланди


Фориш туманида Жиззах вилояти ички ишлар органлари, судлар, прокуратура, адлия ва солиқ идоралари раҳбарларининг аҳоли ва ёшлар учун оммавий сайёр қабули бўлиб ўтди.        Ушбу жараёнда Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодировдан электр устунлари ва трансформаторларни янгилаш, ички йўлларга шағал ётқизиш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш, интернет тармоғи тортиш, даволаниш, қонунбузарга нисбатан чора кўриш каби масалаларда кўмак сўралди. Ўз навбатида 3- сектор раҳбари тегишли ташкилот ва корхоналар мутсаддиларига мавжуд муаммоларни ҳал қилиш юзасидан топшириқлар берди.

         Жойи келганда айтиш жоиз, 3- сектор ишчи гуруҳи томонидан аҳолининг турмуш маданиятини юксалтириш, ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, бандликни таъминлаш борасида эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда. Соҳа вакилларининг қонубузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги кўрсаткичлари ҳам эътирофга лойиқ. Шу маънода оммавий сайёр қабулга миннатдорчилик билдирмоқ ниятида келганлар бўлди.

Таъкидлаш керак, Президетимиз ташаббуси ва топшириқлари асосида ташкил қилинаётган бу каби оммавий сайёр қабуллар фуқароларнинг идорама-идора сарсон бўлишларининг олдини олишга, дарду ташвишларини аритишга хизмат қилмоқда. Яна бир маълумот: вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари раҳбарларининг сайёр қабулларини мунтазам ўтказиш режалаштирилган.

Text to speech