9 Июл 2024 йил 1992

Форишда сектор раҳбари аҳоли билан мулоқот ўтказди

            Фориш туманида Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг аҳоли билан сайёр қабул ўтказилди. Туман марказидаги маданият марказида ўтган қабулда аҳолини қийнаётган масалаларга ечим изланди. Қонунбузарларга нисбатан чора кўриш, етказилган моддий зарарни ундириш ва бир қатор масалалар бўйича мурожаатлар тингланди.

Таъкидлаш жоиз, сайёр қабулда фуқаролар томонидан кўтарилган камчиликларни бартараф этиш жараёни Ўзбекистон Президентининг Жиззах вилоятидаги Халқ қабулхонаси томонидан назорат қилинади.

Мулоқот якунида сектор раҳбарлари томонидан “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган фуқароларга электр печ ҳамда бир марталик моддий ёрдам кўрсатилганлиги ҳақидаги сертификатлар топширилди. Бир гуруҳ ташаббускор ёшлар вилоят ИИБ бошлиғининг эсдалик совғалар билан тақдирланишди.

Text to speech