30 Ноябр 2021 йил 634

Ўғрининг фириби фош бўлди

Андижон вилояти Бўстон тумани Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Б.Б. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, Жиззах шаҳрининг Кимёгар маҳалласи ҳудудида уяли алоқа воситасини ўғирлатиб қўйганлигини билдирган.

Жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноят Наманган вилояти Учқўрғон тумани Учқўрғон шаҳарча фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи У.У. томонидан содир этилгани аниқланди. Ундан далилий ашё ҳужжатлаштириб олинган.

Терговга қадар текширув давомида У.У.нинг Жиззах вилояти Бахмал тумани Қирққишлоқ қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Д.Б.га тегишли уяли алоқа воситасини ҳам ўғирлаганлиги аён бўлди. Бу воқеа ҳам Кимёгар маҳалласида рўй берган.

Text to speech