4 Март 2023 йил
473
Фуқаролар мурожаати эътиборда
Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари билан мулоқот қилди. Шахсий қабулда 20 дан зиёд юртдошларимиз ўзларини қийнаётган турли масалаларни ҳал этишда кўмак сўрашди. Хусусан, бандлик, иш жойини ўзгартириш, ишга тиклаш, қонунни бузган шахсни жавобгарликка тортиш, етказилган зарар ва қарзни ундириш, ўғирлик, фирибгарлик, ҳуқуқий ёрдам олиш каби муаммолар баён этилди.
Мулоқот давомида ижтимоий-маиший, иқтисодий ҳамда ҳуқуқий мавзуларда билдирилган масалалар масъуллар иштирокида кўриб чиқилди. Асосий эътибор мурожаатларни ўз вақтида ҳал этишга қаратилди. Вақт талаб этадиган муаммолар бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланиб ижроси назоратга олинди.